Ботир Хусанбоев | Botir Khusanboev —— ўнхил фактлар!
1. Ботир Ҳусанбоев LED монитор ташқи реклама конструкцияси билан шуғулланади ва шаҳар бўйлаб LED мониторларига эга.
2. Ботир Ҳусанбоев бизнесдан ташқари, спортга ҳам жуда қизиқади. 8 йил давомида сузиш билан шуғулланган ва сув спорти бўйича спорт мастери.
3. Ботир Ҳусанбоев футбол билан мунтазам шуғулланиб, ҳафтасига 4 марта футбол ўйнайди. У «Медийный лига»да иштирок этадиган футбол командасининг номи “IRUN”. Хорижий футбол командаларидан эса, энг севимлиси “Челси” (Chelsea F.C.)
4. Ботир Ҳусанбоев катта теннисга ҳам жуда қизиқади ва ҳафтасига 2 марта “iTec” теннис клубида теннис билан шуғулланади.
5. Ботир Ҳусанбоев кинотеатр эгаси сифатида, кино оламига ҳам қизиқади, ҳамда ҳужжатли, автобиографик ва жангари жанрдаги фильмларни кўришни маъқул кўради. Энг ёқтирган фильми “Элвис” фильмидир.
6. Ботир Ҳусанбоев ўз билимларини янада мустаҳкамлаш ниятида ҳозирда Римдаги Sapienza University нинг магистратурасида таҳсил олмоқда.
7. Ботир Ҳусанбоев келгуси йилда Самарқандда “Yulduz Cinema”нинг катта бир филиалини очиш ҳаракатида. Шунингдек, 2025 йилгача Ўзбекистон бўйлаб, “Yulduz Cinema” кинотеатрининг 5 та филиалини очишни режалаштирган.
8. Ботир Ҳусанбоев ўзининг “Yulduz Cinema” кинотеатри ёнида оилавий шинам ресторан қуришни режалаштирган.
9. Ботир Ҳусанбоев ўзининг “Yulduz Cinema” кинотеатрида намойиш қилинадиган фильмларни маънавиятимизга хослиги, мазмун-моҳияти, ҳамда менталитетимизга мос келишига қараб танлайди. Менталитетимизга хос бўлмаган, инсон психологиясига салбий таъсир кўрсатадиган, савиясиз фильмларни ҳеч қачон ўз кинотеатрида намойиш эттирмайди.
10. Ботир Ҳусанбоев муваффақиятли бизнес, бу омад ва меҳнатдан ташкил топади, деб ҳисоблайди. Шунинг учун ҳам, бизнес йўналишида янгиликлар яратиш, ҳамда изланишга кўп вақт сарфлайди.
Категория: Xonandalar | Добавил: MILLIONER (04.11.2022)
Просмотров: 222 | Теги: Botir Khusanboyev, Tadbirkor | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0