ҲАЗИНЛИК
Армон – менга туғишган сингил,
Соғинч – мева тугмаган дарахт.
Куйган юрак, эзилган кўнгил,
Пойларида ғижимланган бахт.

Хазон аро изиллаган ёз
Юрагимга мунгини куйлар.
Кўксимда дард – ҳижронга эъзоз,
Кўзлар уни умрбод пойлар.

Ўҳ, дилимни чайнаган орзу,
Ўҳ, тилимни банд этган исм,
Мендан унга муҳаббат арзи,
Ундан менга бўлмади изн.

Ҳижронида оқарди сочим,
Сулув дунё, ўчди ҳаваси.
Нима қилдим кўнглимни очиб,
Хато, ахир, суймоқ шеваси.

Ҳа, ҳаммаси тугади. Аниқ.
Ҳаммасини қабоҳат енгди.
Йўл четида кўзгулар синиқ,
Бир одамни кўрсатар мингта.
Категория: Tasirli Hayoti shelar | Добавил: MILLIONER (16.12.2017)
Просмотров: 1592 | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 0