Tog'larning gulashi

Название:
Tog'larning gulashi
Рейтинг:
Год и страна:
Жанр:
Голосов:
+3
Просмотров:
1426
Время:
Информация: Тоғларнинг гуллаши бордир гўзалроқ
Қалбидан отилган вулқондан кейин.
Баъзан муҳаббатдан ҳижрон афзалроқ,
Бир висол бор дерлар армондан кейин.

Чексиз самовотга термулар инсон,
Гўёки кўк узра ястанган уммон.
Қайсидир нуқтада тугар ҳам осмон,
Хўш, яна нима бор осмондан кейин?!

Яхши бўл, яхшилар қалбида чирой,
Вайрона кулба ҳам уларга сарой.
Нуҳнинг кемасидан кўрсатилгай жой
Самони қуршаган тўфондан кейин.

Ниятни софламай ўй бошлаб қўйма,
Муносиб жуфт топмай тўй бошлаб қўйма,
Пойдевор қурмасдан уй бошлаб қўйма,
Амалинг сўралгай иймондан кейин.

Дарё кўп дунёда, биттадир булоқ,
Манзилинг шу бўлсин, қолгани йироқ...
Не китоб ўқисанг ўқигин, бироқ
Илоҳий кўрсатма -- Қуръондан кейин!

Хайрулло, еч аввал тугунингни сен,
Унутгил келмаган йўқ кунингни сен.
Муҳими, бой берма бугунингни сен,
Балким он келмагай шу ондан кейин.




  • avatar