Главная » Qiziqarli bo'limlar » SMS sherlar » SMS Sevgi sherlari » Мажнунтол бошини гулларга эгур

Мажнунтол бошини гулларга эгур

Название:
Мажнунтол бошини гулларга эгур
Рейтинг:
Год и страна:
Жанр:
Голосов:
+0
Просмотров:
1611
Время:
Информация: Мажнунтол бошини гулларга эгур,
Гуллар садо бериб кўз ёшин тўкур.
Булбул чарҳ айлабон ҳиргойи бошлар:
"Ҳали назокат бор, Худога шукр!”

Саболар қўйнида тутгунча малҳам,
Замин ўз охирин сайр этур беғам.
Ернинг бурқсиб ётган жойларида ҳам
Ҳали латофат бор, Худога шукр!

Бир гўдак адашиб қолса гар ўйнаб,
Зотлар бор уйига элтур авайлаб.
Одамлар жуда ҳам кетмаган айнаб,
Ҳали омонат бор, Худога шукр!

Сезаман, ҳар банда қолганда танҳо,
Самога кўкланар унсиз илтижо.
Ўғри ҳам коридан йиғлайди гоҳо,
Ҳали диёнат бор, Худога шукр!

Ҳали тугамаган илоҳий кўрик,
Ҳали мўжизотлар қалб билан шерик.
Сувни терс оқизган валийлар тирик,
Ҳали каромат бор, Худога шукр!

Ҳамон орамизда юрур хор иблис,
Шерик тутмоқ учун минг тайёр иблис.
Шукр, тош отмоққа имкон бор, иблис,
Ҳали Арофат бор, Худога шукр!

Диллар бор интилар дилга ўхшашга,
Кўкдаги ёр учун жонин тўшашга.
Башар зоти ҳали ҳақли яшашга –
Ҳали садоқат бор, Худога шукр!

Ихлос жажжи дилда бўлса саломат,
Ҳеч кимдан айламас инсон маломат.
Қўпмоққа шошилма бунча, қиёмат,
Ҳали муҳаббат бор, Худога шукр!




  • avatar