Информация: Ишон. Мен бахтлиман. Жудаям!
Мендай бир телба йўқ оламда.
Кулгимнинг нафаси бир тутам,
Қувончим йиғлайди аламда...
Ишон. Мен бахтлиман.
Елкамда
Ҳижроннинг Осмондай юки бор.
Мужгоним қорайди бир намда -
Кун чиққан кунлардан умидвор.
Ишон. Мен бахтлиман!
Назар сол -
Хасадлар бўғзимга солар чанг.
Бунда мен бир гадо, эҳтимол,
Гадода минг ғаним - изласанг...
Ишон. Мен бахтлиман!
Ўксинма!
Худо бир синов, бир бахт берар.
Синовлар теграда.
Мен синмам -
Курашсам орзудай тахт берар...
Ишон. Мен бахтлиман.
Сен ахир -
Мен, деган шу дардга иқрорсан.
Мен учун яралган бир тақдир -
Шу нурсиз умримда Сен борсан!!!
Ишон. Мен бахтлиман!
Жудаям!!!
Ishon men Baxtliman judaham
Оставить комментарий