АЁЛ
Қиз меҳрибон бўлар ўғилдан,
Сингиллар ҳам укадан азиз.
Нега шундай, ҳеч билолмайман,
Жавобини излайман ҳануз.

Ота устун деймизу, аммо
Оналарга суянамиз жим.
Қизиқ, ушбу саволнинг ҳамки
Жавоби йўқ... излаймиз ечим.

Бу аёллар билмасларму ё
Кўкка таянч бўлиб турганин,
Суянгани билан эркакка,
Ўзлари ҳам суяб юрганин?!

Билишади, бироқ индамай
Мақтовлардан тилни тийишар,
Мардмиз дея юрган эрларни
Уялтириб қўймай, дейишар.

Мард йигитлар, тингланг ноламни,
Нима бўпти айбни тан олсам:
Кулгингиз келмасин,
Оламни
Аёл ушлаб турибди, десам!!!
Категория: SMS Ota-Ona haqida sherlar | Добавил: MILLIONER (16.12.2017)
Просмотров: 1853 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0