Men shoyir emasman
Мен шоир эмасман..., лекин,
Нима қилай шеър ёзаман-да.
Совға-салом бўлмаса текин,
Ҳеч бўлмаса гап тузаман-да.

Бошим қотган нима қилай деб,
Ахир байрам бугун сизларга.
Январь ойи бўлганмиз-ку еб,
Қайтармоқлик шартдир бизларга.

Байрамингиз муборак бўлсин!!!
Соғлом юринг сиз бахтимизга.
Сиз туфайли нурларга тўлсин!!!
Уйимиз ҳам, хушвақтимизга.

Ўзи асли 8 март,
Тенгсиз байрам, бошқа байрамга.
Шунинг учун ёзаман-да шарт,
Кулиб юринг ҳеч юқмасин гард.

Гулимиз ҳам, пулимиз ҳам сиз,
Сизлар борсиз, бизлар баҳтиёр
Юрагимиз этар доим жиз,
Айтинг, бугун биз сизга дасёр.
Категория: SMS 8-mart sherlar va tabriklar | Добавил: MILLIONER (28.02.2017)
Просмотров: 1431 | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0