Kimdur sizni so'kanida Mag'zavalar to'kanida
__Кимдир сизни сўкканда, __Магзавалар тўкканда, __Кўз ёшларга чўкканда, __Дуо қилинг! __Аламлар дилни ёқса, __Дўстлар илондай чақса, __Туҳматдан "гуллар" тақса, __Дуо қилинг! __Омадингиз чопмаса, __Истагингиз топмаса, __Ҳамма сизни топтаса, __Дуо қилинг! __Қайғу босиб келса гар, __Тақдир хазил қилса гар, __Кулиб туриб ҳар сафар! __Дуо қилинг! __Бошингизда ғавғолар, __Огир - юмуш савдолар, __Ҳеч кетмаса балолар, __Дуо қилинг! __Шармандаи - шармисор, __Қилишса-да хўп абгор, __Жонингиз чекса озор, __Дуо қилинг! __Уришса, қўлин силаб, __Эзгуликлар хам тилаб, __Табассум билан қараб, __Дуо қилинг! __Қарғалар чўқиласа, __Қўни қўшни дўқласа, __Милтиғини ўқласа, __Дуо қилинг! __Давралардан хайдашса, __Ғийбат килиб вайсашса, __Доим сизни қайрашса, __Дуо килинг!
Категория: Tasirli Hayoti shelar | Добавил: MILLIONER (06.12.2017)
Просмотров: 1157 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0