Abdujalil Qo'qonov - Kechikkan sevgim
Ўртамизда йиллар девори,
Энтикади ичиккан севгим.
Юрагимни эзар заволи,
Севгим менинг, кечиккан севгим.
Хасис дунё, бевафо дунё,
Бир гўзални кўрмадинг раво.
Мен дунёга эрта келдим ё,
Севгим менинг, кечиккан севгим,
Нима ғамдир нимадир қувонч?!
Наҳот тақдир тополмас илож?!
Баҳор ўтиб келган қалдирғоч,
Севгим менинг, кечиккан севгим менинг.
Дилда унган ялпизиммидинг?!
Мен излаган ёлғизиммидинг?!
Қўлим етмас юлдузиммидинг?!
Севгим менинг, кечиккан севгим.
Татимайди бу дунё сенсиз,
Ер юзи тор, осмонлар энсиз.
Менда жон йўқ, сен яша менсиз,
Севгим менинг, кечиккан севгим,
Баҳор ўтиб келган қалдирғоч,
Севгим менинг, кечиккан севгим менинг...
Категория: Qo'shiqlar matni | Добавил: MILLIONER (08.04.2017)
Просмотров: 8630 | Рейтинг: 2.2/18
Всего комментариев: 0