Пегодя
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 1.5 кг.
2. Гўшт ёки қийма - 1 кг.
3. Карам - 1.5 дона
4. Соя ва зираворлар
5. Хамиртуруш - 1 қути

Тайёрланиши:

Ун идишга солиниб, ўртаси очилади ва ичига хамиртуруш, илиқ шўр сув солиб, қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамирни ўраб, ошиши учун иссиқ жойга қўйилади.
Хамир ошгунича қийма тайёрланади:
Карам йирик тўғралиб, қозонда димлаб, қовуриб, бир оз юмшатилинади. Гўшт майда тўғралиб, зираворлар солиниб, карамга қўшилади. Ошган хамир майда тухум катталигида зувалачаларга бўлиниб, бироз тиндирилади.

Тинган зувалачалар бармоқлар ёрдамида ёйилиб, ичига қийма солинади ва шакл бериб тугилади.



Манти қасқон листлари ёғланиб, тугилган пегодялар териб чиқилади. Ва 45 дақиқа давомида буғда пиширилади.
Тайёр таомни истеъмол қилишда тайёр сабзи ва лавлаги салатларидан, таъбга қараб майонез ва кетчуплардан фойдаланиш мумкин.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1132 | Теги: Пегодя | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0