Пиёзли қатлама
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 1 кг.

2. Пиёз - 3-4 дона.

3. Омухта ёғ - 50 гр.

4. Тузли сув - 1 коса.



Тайёрлаш:

Пиёз артилиб, майда тўғралиб, эзилади.

Тузли сувга хамир қорилади ва тиндирилади.

Хамир ёйилиб, устига омухта ёғ суртилиб, пиёз сепилади. Сўнг хамир ўралиб, рулет ҳолига келтирилади.

Рулетлар 3-4 га бўлиниб, кулчалар ясалади ва тиндирилади.

Тинган кулчалар това катталигига мосланиб, ёйилади ва озгина ёғда икки томони қизаргунича пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1223 | Теги: қатлама, Пиёзли | Рейтинг: 5.0/10
Всего комментариев: 0