Хонаки сухарик
Кўпчилигимизга маълум, ҳозирда дўконларда турли таъмли нон сухариклари (кириешкалар) сотилади. Болаларимиз уларни яхши кўриб истеъмол қилишади. Лекин уларнинг ҳажми кам. Болаларимиз 1-2 қутисига туйишмайди. Фарзандларимизни янада хурсанд қилиш учун биз сухарикларни уй шароитида тайёрлаймиз.

Керакли масаллиқлар:

1. Нон - 2 та.

2. Роллтон кукуни - 1 ош қошиқ.

3. Оливка (ўсимлик) ёғи - 2 ош қошиқ.

Тайёрлаш:

Нон майда кубик ҳолида тўғралади.

Тўғралган нон духовка листига солиниб, олдиндан қиздирилган газ печига қизаргунича (10 дақиқагача) қўйилади.

Печдан олиниб, катта идишга солинади ва роллтон кукуни, ёғ қўшилиб, аралаштирилади.

Иссиқ ҳолида 15-20 дақиқага ўраб қўйилади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1059 | Теги: Хонаки, Сухарик | Рейтинг: 3.7/6
Всего комментариев: 0