Қорин рулет
Керакли масаллиқлар:

1. Қорин - 1 дона.

2. Гўшт - 0,5 кг.

3. Зираворлар.

4. Кўкатлар.

5. Қизил сабзи - 2 дона.

6. Саримсоқ пиёз - 4-5 бўлакча.

Тайёрланиши.

Гўшт узунчоқ бўлакчаларга бўлинади. Бўлакчаларнинг қалинлиги қориннинг катта-кичиклигига боғлиқ.

Ювиб, тозаланган қорин ички тарафининг 1 четига гўшт, сабзи, саримсоқ пиёз, кўкатлар устма-уст терилади. Қатлам орасига таъбга кўра зираворлар сепилади.

Қорин зич қилиб ўралиб, рулет ҳолига келтирилади. Ўрама рулетни қаттиқ каноп ёки ип билан зичлаб бойланади.

Ва 4 соат мобайнида қайнатиб пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 940 | Теги: рулет, Қорин | Рейтинг: 5.0/13
Всего комментариев: 0