Кўк сомса
Керакли масаллиқлар:

1. Ёғли қўй гўшти - 0,5 кг.

2. Кўкатлар (исмалоқ, ялпиз, жандиқ, мотор)

3. Картошка - 7-8 дона.

4. Ун - 1 кг.

5. Омухта ёғ - 150 гр.

6. Туз ва зираворлар.

7. Қатиқ - 0,5 пиёла.



Тайёрланиши:

Омухта ёғ: қўйни чарви (ичак ва почка ёни) ёғлари эритилади. 100 гр эриган қўй ёғига 50 гр қиздирилган пахта ёғи қўшилади.

Ундан ўртача юмшоқликда шўр сувга оддий хамир қилинади. Ва бироз тиндириб қўйилади.

Кўкатлар тозаланиб, картошка ва гўшт кубик қилиб тўғралади. Тузи ростланади.

Тинган хамир юпқа ёйилиб, омухта ёғ суртилади. Хамир рулет ҳолига келтирилиб ўралади. Ва уни музлаткичга 1 соатга қўйилади.

Хамир музлаткичдан олиниб, бўлакларга бўлинади. Ва бўлакчалар чети жўваланиб, думалоқ шакл берилади. Бунда думалоқ шакл ўртасини жўваламасликка ҳаракат қилиш лозим.

Сўнгра қийма солиниб, сомса тугилади. Сомсага шакл бериш сизнинг фантазиянгизга боғлиқ. Листга терилган сомсалар устига қатиқ суртиб, мурч сепилади.

Ва олдиндан қиздирилган газ духовкасида қизаргунича пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1039 | Теги: сомса, Кўк | Рейтинг: 5.0/8
Всего комментариев: 0