Балиш
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 1 кг.

2. Тухум - 1 дона.

3. Маргарин - 300 гр.

4. Қатиқ - 1 пиёла.

5. Истеъмол содаси - 0.5 чой қошиқ.

6. Картошка - 4 дона.

7. Думба - 50 гр.

8. Кўкатлар (ялпиз, жандиқ, исмалоқ).

9. Зираворлар.

10. Туз.

Қийма тайёрланиши:

Картошка, думба майда кубик қилиб тўғралади. Кўкатлар тозалаб тўғралади. Зираворлар қўшиб аралаштирилади.

Хамир тайёрланиши:

Ун ичига маргаринни тўғраб соламиз. Ва урвоқ ҳолига келтирамиз.

Қатиқни косага солиб, ва истеъмол содаси, туз, тухум оқини қўшиб, яхшилаб аралаштирамиз. Ва унли массага қўшиб, хамир қорамиз. Тайёр хамир 2га бўлинади ва тиндириб қўйилади.

Зуваланинг биттаси ёйилиб, духовка листи ичига жойлаштирилади. Тайёрланган қийма солиниб, бир текисда тақсимланади. Устига иккинчи зувала ёйилиб, четлари бирлаштирилади. Устига тухум сариғи суртилади.

Олдиндан қиздирилган газ дучовкасида қизаргунича пиширилади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1076 | Теги: балиш | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0