Қийма кабоб
Керакли масаллиқлар:

1. Гўшт (пашина) - 1 кг.
2. Пиёз - 250 гр.
3. Зира, кашнич уруғи - таъбга қараб
4. Туз

Тайёрланиши:

Гўшт бўлакларга бўлинади ва гўшт майдалагичдан артилган пиёз билан уч карра ўтказилади.

Сўнг зираворлар ва туз қўшиб, яхшилаб аралаштирилади. Тайёр қийма музлаткичга ярим кунга қўйилади.
Кейин қийма музлаткичдан олиниб, сихларга бир маромда жойланади.

Қўрага олов ёқилиб, қиздирилади. Бунда кўмир, яхши қуриган ўтин ёки қуриган жўхори сўтасини ишлатиш мумкин. Олов ўчиб, қурада чўғ бўлгач, кабоблар пиширилади.

Тайёр бўлган кабоблар ликопчада тўғралган пиёз билан бирга дастурхонга тортилади.
Категория: Pazandalik sirlari | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1045 | Теги: кабоб, Қийма | Рейтинг: 5.0/7
Всего комментариев: 0