Рогалик булочка
Керакли масаллиқлар:

1. Сут - 200 гр.
2. Тухум - 4-5 дона
3. Маргарин - 250-300 гр
4. Шакар - 3-4 ош қошиқ
5. Ўсимлик ёғи - 0,5 пиёла
6. Ачитқи - 1 ош қошиқ
7. Туз - 1 чой қошиқ
8. Ун

Тайёрланиши:

2 стакан унга илиқ сут, шакар, ачитқи ва туз солиниб, аралаштирилади ва 1 соатга иссиқ жойга ўраб қўйилади.

Тухум ва ёғ аралаштирилиб, ошган массага солинади. Ва қўлга ёпишмайдиган юмшоқ хамир қорилади. Хамир 5 бўлакка бўлиниб, хар бир бўлак ёйилади.

Маргарин 5 бўлакка бўлиниб, ёйилган хамирлар устига суртиб чиқилади. Сўнг хамир ўралиб, рулет ҳолига келтирилади ва целофан пакетга солиниб, музлаткичга 5-6 соатга қўйилади.

Музлаткичдан олинган хамир ўртача юпқаликда ёйилади ва 16 бўлакка бўлинади. Бу бўлакчалар ичига начинкани солиб, ўраб, усти безатилади ва олдиндан қиздирилган духовкада пиширилади.

Начинка сифатида мак, майдаланган ёнғоқ, корица ёки ирис ишлатишингиз мумки. Устки безакка кокос қириндиси ёки шакар ишлатиш мумкин.

Рулет ҳолига келтирилган хамир бўлакларини узоқ муддат сақлаб, биттадан ҳар куни нонуштага пиширишингиз мумкин.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Shirinliklar dunyosi | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1113 | Теги: рогалик, булочка | Рейтинг: 2.1/7
Всего комментариев: 0