Чак-чак
Керакли масаллиқлар:

Хамир учун
1. Ун
2. Тухум - 5 дона.
3. Ичимлик содаси - чой қошиқ учида.
4. Салат ёғи

Қиём учун
1. Сув - 1 стакан
2. Сунъий асал - 1 стакан
3. Шакар - 2 стакан

Тайёрланиши:

Тухум яхшилаб аталаниб, чой содаси қўшилади. Тайёр массадан хамир қорилади.

Хамир тингач, ёйилади ва салат ёғи суртилади. Ёйилган хамир ўқлоғига ўралади ва узунасига кесилади.

Ўқлоғини олиб, хамир яна тенг иккига узунасига бўлинади. Узун иккита тесмаларни 1,5-2 см. қалинликда кесилади. Кесилган тесмачалар қизиб турган ёғда қовуриб олинади. Ранги ихтиёрий.

Қиём тайёрлаш:
Сув шакар билан аралаштирилиб, газга қўйилиб, қайнатилинади. Етилишига яқин асал солинади.
Пишган тесмачаларни қиём билан аралаштириб, керакли шакл берилади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Shirinliklar dunyosi | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1129 | Теги: чак-чак | Рейтинг: 5.0/1
Всего комментариев: 0