"Сирли тун" ширинлиги
Керакли масаллиқлар: 1. Тухум - 8 дона. 2. Шакар - 3 стакан. 3. Писта ёғи - 300 гр. 4. Чой содаси - 1 чой қошиқ + уксус. 5. Разрихлител - 1 пачка. 6. Какао - 3-4 ош қошиқ. 7. Ун - 5 стакан. 8. Сметана - 600 гр. Крем учун: 9. Қуюлтирилган сут - 1 банка. 10. "Шедрое лето" маргарини - 250 гр. Глазур учун: 11. Қаттиқ шоколад плиткаси - 1 дона. 12. "Шедрое лето" маргарини - 2 ош қошиқ. Тайёрланиши: Крем: Уй ҳароратида эриган маргаринга қуюлтирилган сутни қўшиб, миксерда аралаштирамиз. Глазур: 1 дона қора плитка сув ваннасида эритилиб маргарин қўшилади. 8 дона тухум шакар билан миксерда аралаштирилади. 600 гр. сметана, чой сода - уксус, разрихлител алоҳида идишда аралаштирилиб, тухумли массага қўшилиб, аралаштиришда давом эттирилади. Унга яна 300 гр. салат ёғи, какао ва 5 стакан ун қўшилиб, аралаштиришда давом эттирилади. Тайёр масса 2 га бўлинади, ва духовка листига қоғоз тўшаб, устига солинади. Сўнг, олдиндан қиздирилган духовкада пиширилади. Пишган коржлар крем ёрдамида ёпиштирилади. Устига крем суртилади. Глазурда устига безак берилади. Ёқимли иштаҳа! | |
| |
Просмотров: 1093 | | |
Всего комментариев: 0 | |