Рогалик
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 3 стакан.

2. Тухум - 3 дона.

3. Маргарин - 250 гр.

4. Сметана - 200 гр.

5. Истеъмол содаси - 0.5 чой қошиқ.

6. Қайнатилган сут (варенный ирис) - 1 банка.

7. Шакар упаси - 100 гр.



Тайёрланиши:

Ун билан маргарин уқаланади. Сметана, чой содаси ва тухум аралаштириб, унли массага қўшилади. Юмшоқ хамир қорилади. Зувалачаларга бўлиб, тиндирилади.

Ҳар бир зувала ёйилиб 8 бўлакка бўлинади. Ҳар бир бўлакка ирис қўйиб ўралади.

Ўрамалар ярим ой шаклида газ духовкаси листига терилади.

Олдиндан қиздирилган духовкада енгил қизариш ҳолига келгунича пиширилади. Пишган ўрамалар иссиқ ҳолида шакар упасига эланади.

Ёқимли иштаҳа!
Категория: Shirinliklar dunyosi | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1044 | Теги: рогалик | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0