Наполеон
Керакли масаллиқлар:

1. Маргарин - 600 гр.

2. Ун - 6 стакан.

3. Сув - 1 стакан.

4. Туз - 1 чимдим.

5. Ванилин

6. Крем учун махсус маргарин - 200 гр.

7. Қуюлтирилган сут (сгущенка) - 1 кг.



Тайёрланиши:

Маргаринни ун билан урвоқ қиламиз. Сувда тузни эритиб хамир қорамиз.

Хамирни 7 бўлакка бўлиб, 2 соатга тиндирамиз. Зувалачаларни духовка листида 1 тадан пишириб оламиз.

Крем учун махсус маргарин билан қуюлтирилган сут аралаштирилиб, крем тайёрлаймиз. Коржлар орасига крем суртиб, 6 қатлам тахлаймиз. Коржларни 1 тасини майдалаб, устига урвоқ қиламиз.
Категория: Shirinliklar dunyosi | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1362 | Теги: наполеон | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0