Пахлава
Керакли масаллиқлар:

1. Ун - 5 стакан

2. Маргарин - 300 гр.

3. Сметана (Ёғли қатиқ ҳам солиш мумкин) - 1 пиёла

4. Тухум - 6 та

5. Асал - 5 ош қошиқ

6. Шакар - 1 пиёла

7. Магиз - 1 пиёла

8. Ёнғоқ - 1 пиёла

9. Сода - 1 чой қошиқ

10. Ванилин - 1 пачка



Тайёрлаш:

Тоғорачада маргаринни ун билан уқалаб урвоқ ҳолатига келтирамиз ва унга 5 та тухум сариғини соламиз.

1 та тухум сариғини пиёлага солиб қўямиз. Устига сметана, сода, ун, ванилин солиб юмшоқ хамир қорамиз.

Хамирни 3 бўлакка бўлиб тиндирамиз.

1-чи хамир бўлагини листга ёйиб қизиган духовкада ўртача оловда пишириб оламиз. 2-чи зувалани листга ёйиб орасига начинка суртамиз. Устидан пишган совутилган хамир булагини қўйиб қолган начинка ярмини суртамиз. Устидан 3-чи зувалани қўйиб четларини бирлаштирамиз.

Устидан озгина пичоқ билан кесиб безатамиз (безак ҳоҳишга қараб) ва олиб қўйилган тухум сариғини суртамиз.

Сўнг қиздирилмаган газ печига 30 дақиқага қўямиз. Кейин устидаги озгина кесилгани устидан янада чуқурроқ қилиб кесиб, чоклар устидан асал қуямиз ва 15 дақиқага газ печига қўямиз.



Начинка:

6 та тухум оқини кўпиртирамиз. Қаттиқ бўлганидан кейин 1 пиёла шакар соламиз. Унга ванилин, пиёладаги ёнғоқ ва магизларни қўшиб аралаштирамиз.
Категория: Shirinliklar dunyosi | Добавил: MILLIONER (03.02.2017)
Просмотров: 1426 | Рейтинг: 5.0/5
Всего комментариев: 0