Musofir o'g'il nolasi
Кечира олсангиз кечиринг она,
Энди узоқларга отилган ўқман.
Хувиллаб ётгандир мен ётган хона.
Афсуски бугун мен у ерда йўқман.

Ўзга юртда хижрон юракни тиглар,
Юрибман ташвишдан бошимни эгиб.
Биламан согинчдан қалбингиз йиглар,
Мен эса юрибман ризқимни териб.

Қорним тўқ, устим бут хавотир олманг.
Лекин юрак йиглар,
кўнглимда гумон.
Онажон бахтимга сира хам толманг,
Сиз учун хамиша гўдакман хамон.

Согинчдан сочларим буткул оқарди,
Орамизга тақдир айрилиқ солди.
Айтган аллалариз менга ёқарди,
Ўша болалигим қайларда қолди?

Бугун юрагим хам дардларга тўлди,
Қаламим йиглади кўзда ёш яна.
Онажон олисда согинч хам бўлди,
Кечира олсангиз кечиринг она.

Хар куни кутасиз кўзингиз йўлда,
Болам келар дея кўзингиз ёна.
Бас энди қолмасман бу ўзга элда,
Сизни кўп қийнадим кечиринг она!
Категория: SMS Ota-Ona haqida sherlar | Добавил: MILLIONER (25.03.2018)
Просмотров: 2543 | Теги: Musofir, boloa | Рейтинг: 5.0/2
Всего комментариев: 0