Topolmayman sirdosh dunyoda
Тополмайин сирдош дугона,
Овуняпман китоблар титиб.
Ўксинаман кўзда ёш, Она,
Мен дунёни қўйдим унутиб...

Қабоҳатли бешафқат ҳаёт,
Нишонига олган сабримни.
Ҳар қадамда душманлар, ҳайҳот,
Қазмоққа шай турар қабримни.

Санчилгандек кўксимга ҳанжар,
Куз келмайин қолганман сўлиб.
Ёзганларим бўлди бесамар,
Ёзганларим кетди соврулиб.

Кундан кунга бўғилар нафас,
Узулмоқчи япроқ бандидан,
Азоблардан тўйдим, етар, бас!
Руҳга қафас бўлмаяпти тан.

Она, сира йиғламанг бугун,
Менга бахтлар битилган, илло.
Юзларини кўрмоқлик учун,
Кетмоқдаман, хайр, Бисмилло!
Категория: SMS Ayriliq | Добавил: MILLIONER (28.03.2018)
Просмотров: 1318 | Теги: Topolmayman | Рейтинг: 5.0/3
Всего комментариев: 0