Omon bo'ling
Бу дунёда менга
Жондан азизларим,
Оллохимга умри
Азиз лазизларим,
Сизга битай ғубори йўқ
Дил сузларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Тинглаб менинг кемтик
Кўнгил нолишларим,
Таскин берган хам
Якину олисларим,
Юрагида хар тилаги
Холисларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Оға-иним опа-синглим
Қондошларим,
Сиз хаётим йўлидаги
Йўлдошларим,
Дардим олар дардларимга
Дардкашларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Шодлигини менла баҳам
Кўрганларим,
Имкон топса мехнатимни
Бўлганларим,
Бир қайрилиб забун
Ҳолим сўрганларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим.

Яхши кунда унутмай
Ёд олганларим,
Дилга ширин орзуларни
Солганларим,
Гох ачиниб гох юпатиб
Қолганларим,
Омон бўлинг юрагимга
Яқинларим...!
Категория: SMS Ayriliq | Добавил: MILLIONER (12.02.2018)
Просмотров: 1421 | Теги: Omon, boling | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0