СЕН ҚАЙДАН БИЛАРДИНГ...
Сен қайдан билардинг, осмон четида
Тун заҳри сездирмай ўчаётганин,
Интиқ шеригини излаб тун бўйи
Бир юлдуз соғиниб учаётганин...

Сен қайдан билардинг, гуллар саройда
Адирлар ҳақида ўйлар сурганин,
Ҳув анов қоронғу кўринган жойда
Бахт мени жимгина кутиб турганин.

Сен қайдан билардинг, юрагим куйган,
Локин мақсадига етаётганин.
Серсоқол, қоп-қора шляпа кийган
Одам менга совға элтаётганин.

Сен қайдан билардинг, бир одам бўлсанг,
Ҳеч еринг бўлмаса бизлардан ошиқ.
Ҳовлимда сайраган момиққина қуш
Менга толе ҳақда айтганин қўшиқ...
Категория: SMS Sevgi sherlari | Добавил: MILLIONER (16.12.2017)
Просмотров: 2035 | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0