Begimga
Сиз менинг борлиғим жон-у жаҳоним,
Ўзимнинг севгилим, азизим, жоним,
Барчадан қизғонган рашкчи инсоним,
Мен сизни бир умр бахтли қиламан!

Турмуштнинг муштлари оғир келса ҳам,
Сизнинг борлигингиз дардимга малҳам,
Қалбдаги ардоғим, жон томир риштам,
Мен сизни бир умр бахтли қиламан!

Гулни асраб келган боғимсиз бегим,
Доимо суянган тоғимсиз бегим,
Малика бўлсам гар шоҳимсиз бегим,
Мен сизни бир умр бахтли қиламан!

Менга ҳашамату, тилло керакмас,
Сизни шодон кўрсам дейман ҳар нафас,
Шу азиз бошингиз омон бўлса бас,
Мен сизни бир умр бахтли қиламан.

Дуода сўрайман у дунёда ҳам,
Бирга туташ бўлсин тақдиримиз ҳам,
Бизни топиштирса Яратган Эгам,
Мен сизни бир умр бахтли қиламан.
Категория: SMS Sevgi sherlari | Добавил: MILLIONER (28.03.2018)
Просмотров: 10122 | Теги: Begimga | Рейтинг: 5.0/6
Всего комментариев: 0