наверх
Новие фото

Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018


Ramantik Rasimliy statuslar 2018

Общение крафтеров
Статистика сайта
Онлайн всего: 66
Гостей: 65
Пользователей: 1
Личный кабинет
Логин:
Пароль:
Реклама на сайте
Закажи рекламу!
Популярные файлы
Партнеры
Закажи рекламу! Закажи рекламу!

14:30
Проф рингдаги бешта жангдан сўнг: Шаҳрам Ғиёсов дастлабки тажриба ва хулосалар ҳақида
Охирги бир йил ичида ўзбекистонлик боксчилардан бир неча нафари профессионал боксга ўтди. Улардан бири – Рио Олимпиадаси совриндори, ҳаваскор боксда Осиё ва жаҳон чемпиони Шаҳрам Ғиёсов ҳозирга қадар проф-рингда 5 та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида (4 та нокаут) ғалаба қозонди. Биз унинг таътил учун қисқа муддатга Ўзбекистонга келганидан фойдаланиб, интервью учун таҳририятимизга таклиф этдик.

Шаҳрам Ғиёсов «Kun.uz» билан суҳбат давомида турли мавзуларда, хусусан Америкадаги ҳаёт уни шахс сифатида қанчалик ўзгартиргани, профессионал ва ҳаваскор боксдаги мураббийларнинг талаби ўртасидаги фарқ, Токио Олимпиадасига бориши ёки бормаслиги, профессионал боксда рақиб танлаш жараёни қандай кечиши, ҳозирги ўзбек боксчилари орасидан кимни ўзига муносиб рақиб деб билиши, Рой Жонснинг услубларини ўргангани ҳақида гапириб ўтди.

Рио Олимпиадаси совриндори, шунингдек, навбатдаги жанги ва профессионал боксчининг кун тартиби борасида ҳам маълумот берди. У ғалабани Роналду услубида нишонлаш фикри қаердан пайдо бўлгани, ота-оналар фарзандини боксга беришдан ҳайиқиши ва бу босқич унда қандай кечгани, ўз ўғли боксни танлаган тақдирда бунга қандай муносабатда бўлиши, профессионал спортчининг ўзини тутиши ва хулқи ҳақидаги мулоҳазалари билан ҳам ўртоқлашди.

Қуйида суҳбатнинг айрим ўринларидан парчаларни келтириб ўтамиз.

- Америкага кўчиб ўтмасидан олдинги Шаҳрам билан ҳозиргиси ўртасида қандай фарқ бор?
- Мусофир юртда юрганингизда, соғиниш туйғуси бўлади. Бу ерда бизга ҳурмат-эътибор катта. У ёқда эса бизни ҳали ҳеч ким танимайди. Бу ҳар бир инсон учун керакли тажриба, деб ўйлайман. Негаки, кўтарилганидан сўнг, кўп инсонлар юлдузлик касалига учрайди. Бизнинг у ёққа кетишимиз бизни ана шундан сақлайди.

4-5 йил олдинги Шаҳрам қандай бўлса, Америкадаги ҳозирги Шаҳрам ҳам шундай: у ўз устида ишлайди, уни ҳеч ким танимайди; у эса ҳамма таниши учун, Ўзбекистонимиз байроғини танитиш учун меҳнат қилади. Бу ерда мен дам оламан, кўпчиликнинг кўз остида бўламан. У ерда эса фақат ўз устида меҳнат, азоб чекасиз, ҳеч кимни танимайсиз. Меҳнат қилмайсизми, демак рингга чиққач, ютқазасиз.

Ўйлайманки, ким бўлишимиздан қатъи назар, ҳар доим инсон бўлиб қолсак, спортчи сифатида ўз устимизда ишласак, ҳеч қачон кам бўлмаймиз. Қандай бўлган бўлсам, ҳозир ҳам шундайман.

- Профессионал боксдаги машғулотлар анча қийинлигини айтдингиз. Мураббийларнинг талаби анчагина фарқ қилар экан-да?

- Профессионал боксда машғулотлар жуда қийин. Талаб жуда ҳам юқори. Негаки, энг кам раундимиз – 6 раунд. Охирги иккита жангим 8 раунддан бўлди. Бу ерда (Ўзбекистонда – таҳр.) машғулотларимиз 2 маҳал – эрталаб 1 соат, кечаси 2 соат эди. Кунора, бир кун бир маҳал эди. У ёқда эса ҳар куни икки маҳал 2, 3, 4 соатдан машғулотда бўламиз. Дам олиш куни фақат якшанба. Дам олишга, ўзни бемалол сезишга вақт йўқ. Фақат меҳнат. Эрталаб 5:30 да, туш вақтидаги машғулот соат 13 да. Кечаси учинчи тренировка ҳам бўлиши мумкин, у – тикланишга ёрдам берувчи машғулот бўлади, унда баскетбол, теннис, футбол, сузиш билан шуғулланишимиз мумкин.

Фарқи мана шунда – машғулотлар ҳаваскор боксдан 2-3 баробар қийинроқ.

- Профессионал боксда рақиб танлаш жараёни қандай бўлади?

- Рейтинг жанглари ўзаро келишган ҳолда ташкил этилади. У сизга таклиф билан чиқиши ҳам мумкин ёки бунинг акси. Ҳозир мен рейтингда биринчи ўринда турган боксчига таклиф юбора олмайман, чунки менда ҳали бунга рухсат йўқ. Рейтингим ҳали у қадар юқори эмас. Лекин узоғи 3-4 та жангдан кейин истаган рақибга чақирув юборишим мумкин бўлади.

Спортчи профессионал боксга кирганида истаса-истамаса энг охирги – мингинчи ўринда бўлади. Сизнинг вазн тоифангизда минг нафар спортчи бор. Мен бешта жангимдан сўнг кучли 50-70 таликка орасига кирганман. Яна 3-4 та жангимдан кейин энг биринчи ўриндагиларга ҳам таклиф юборишим мумкин. Ҳозирнинг ўзида 2-3 нафар спортчига чақирув юбориб кўрдим, аммо улар ҳозирча таклифимни қабул қилишмаяпти. Агар шундай натижалар қайд этишда давом этсам, Худо менга куч-қувват бериб турса, мен таклиф юборганимда улар қабул қилишмаса, бу ўзлари учун минус бўлади.

Ҳали яхши спорт формасига чиқа олганим йўқ, деб ҳисоблайман. Яна меҳнат қилиш керак. Мен 40-50 ўринлар учун Америкага борганим йўқ. У ерда фақат биринчи бўлиш учун борганман.

Биринчи жангимда тўрт нафар рақибдан рад жавоби олгандим. Улар олдин: «Бўлди, биз жангга тайёрмиз», дейишади. Менежерим менинг исмимни айтганидан кейин, интернетдан жангларимни, кимлигимни кўриб, икки кундан кейин: «Йўқ, биз тайёр эмасмиз, жанг қилмаймиз», деб жавоб ёзишади.

Муроджон Аҳмадалиев билан ҳам шундай вазиятлар кўп бўлди. Бизнинг ҳаваскор боксдаги ютуқларимизни кўриб, рад жавобини бериб юборишади. Айрим спортчилар эса аксинча, яхши рақиб билан жанг қилишни яхши кўришади. Масалан, охирги рақибим – никарагуалик Лагуна. У 14 та жангда 14 та ғалабага эришган. Биз у қабул қилмаса керак, деб ўйлаб таклиф юбориб кўргандик. Аммо биз розимиз, деган жавобни олдик.

Боксга мана шундай мард спортчилар керак. Мағлуб бўлишдан қўрқадиганлар ҳам бор. Ким мағлуб бўлишдан қўрқса, у буюк натижага эриша олмайди, деб ўйлайман. Спортчи ҳамма вақт ўзини синаб кўриши керак.

Маълумот учун, Шаҳрам Ғиёсов 1993 йилнинг 7 июль куни Бухорода туғилган. Ҳаваскор боксда жаҳон чемпиони (2017), Олимпия ўйинлари совриндори (2016), Осиё чемпиони (2017). 2015 йил Якутскда бўлиб ўтган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритган. У 2018 йил март ойида профессионал рингдаги илк жангини ўтказиб, 1-раунднинг 7-сониясидаёқ рақибини полга қулатган эди.
Категория: O'zbekiston yangiliklari | Просмотров: 302 | Добавил: RukhannUz | Теги: Yangililari, o'zbekiston | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
avatar